Trulli Trulli Trulli Telefon: 0 (376) 221-74-55 E-mail: termizdu@umail.uz Trulli Trulli Trulli



ТерДУ ректори Талабалар турар жойларидаги шароитлар билан танишди

115 Views

Маълумки, Термиз давлат университети ректори А.Тошқулов факультетлар талаба-ёшлари билан учрашув ва очиқ мулоқотлар ўтказиб келмоқда. Шундай тадбирлар  доирасида ўтказилган навбатдаги  учрашув             университетнинг 6-талабалар турар жойида яшовчи талаба-қизлар билан ўтказилди.

Фойдаланишга топширилганига кўп вақт бўлмаган 6-ТТЖда яшовчи талаба-қизларимиз салобатли, кўркам бино ҳовлисида университет ректорини кутиб олишди. Гарчи декабрь ойининг дастлабки кунларидан бири,  об-ҳаво салгина изғириндай туюлган бўлсада, ҳовлида ўтган қизғин суҳбат учрашув иштирокчилари қалбига илиқлик туҳфа этди. Учрашув аввалида сўз олган университет ректори талаба-ёшларга бунданда яхши шароитлар яратишда давом этилишини аммо, учрашувдан  кўзланган мақсад ТТЖлардаги мавжуд камчилик ва муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш эканлигини таъкидлади.

Учрашув давомида талаба-қизлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этишди ва жавоблар олишди. Шундан сўнг А.Тошқулов ТТЖдаги шарт-шароитлар билан яқиндан танишиш мақсадида ётоқхонада яшовчиларнинг хоналарига ташриф буюрди ҳамда талаба-ёшларнинг таклифига кўра кечги овқат учун тузалган дастурхон атрофида суҳбатларини давом эттиришди.

Учрашув сўнггида универстет ректори юзага келган камчилик ёки муаммолар тўғрисида унинг телеграм рақамига мурожаат этишлари мумкинлигини талабаларга яна бир бор эслатиб ўтди.

01 02 03 04 06 3535

Main menu
Page Reader Press Enter to Read Page Content Out Loud Press Enter to Pause or Restart Reading Page Content Out Loud Press Enter to Stop Reading Page Content Out Loud Screen Reader Support