Trulli Trulli Trulli Telefon: 0 (376) 221-74-55 E-mail: termizdu@umail.uz Trulli Trulli Trulli



ТерДУ ректори Мактабгача таълим факультети талабалари билан учрашди

134 Views

Термиз давлат университети ректори А.Тошқуловнинг факультетлар талаба-ёшлари  билан учрашув ва очиқ мулоқотлари давом этмоқда. Бу галги учрашув Мактабгача таълим факультети талабалари билан ўтказилди.

Дастлаб, университет ректори факультетнинг янги бинога кўчирилганлигига кўп вақт бўлмаганлиги аммо, қилиниши керак бўлган бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари билан бирга ечимини кутаётган муаммолар ҳам борлигини, бу камчилик ва муаммоларни бартараф этиш бўйича масъул раҳбар-ходимлар билан чора-тадбирлар режалари ишлаб чиқилиб, профессор-ўқитувчи ва талаба-ёшлар  учун барча шарт-шароитлар яратилиши борасида бир қанча амалий ишлар қилинаётганлиги тўғрисида  сўз юритди. Шундан сўнг талабалардан факультетдаги маънавий муҳит, таълим сифати, тўгараклар фаолияти, профессор-ўқитувчи ва талаба-ёшлар ўртасидаги устоз-шогирд муносабатлари тўғрисида очиқ-ойдин, ошкора фикрларини билдиришларини сўради.

Талаба-ёшлар, ҳақиқатдан ҳам факультет ўқув биносининг қайта таъмирланган бўлишига қарамай қилиниши зарур бўлган ишлар мавжуд эканлиги, гарчи давомат университет миқиёсида энг яхши кўрсаткичда бўлсада, айрим соҳаларда хато ва камчиликлар кўзга ташланаётганлиги тўғрисида сўз юритиб  ўз таклиф ва мулоҳазалари билан фикр алмашдилар.

Тадбир сўнггида талабалар орасида университетда яратилган шароитлар, таълим сифати ва маънавий муҳитни ўрганиш бўйича ижтимоий сўровнома ўтказилди.

01 02 03 04 05 06 07 08 09 10 photo_2019-12-04_16-20-43 photo_2019-12-04_16-20-44

Main menu
Page Reader Press Enter to Read Page Content Out Loud Press Enter to Pause or Restart Reading Page Content Out Loud Press Enter to Stop Reading Page Content Out Loud Screen Reader Support