Термиз давлат университетига Тожикистон Республикаси Панжикент давлат педагогика институтининг Илмий ва инновацион ишлар бўйича проректори, тарих фанлари доктори Воҳидов Шодмон Ҳусаинович, Жисмоний-маданият факультети декани, педагогика фанлари номзоди, доцент Абдуллаев Шавкат Изатуллаевич, Филология факультети декани филология фанлари номзоди, доцент Мақсудов Зафаржон Мақсудовичлар ташриф буюришди.
ТерДУ профессор-ўқитувчи ва талаба-ёшларига яратилган шароитлар билан танишиб маъруза ва амалий машғулотларда иштирок этган меҳмонлар шарафига “Дўстлигимиз абадий бўлсин” шиори остида тадбир уюштирилди. Сўзга чиққанлар икки давлат раҳбарлари ташаббуслари билан халқларимиз орасидаги дўстлик, биродарлик ришталари яна ривож топаётганлиги, икки давлат ОТМлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликларга кенг имкониятлар яратилаётганлиги тўғрисида сўз юритишди.
Тадбир сўнггида Панжикент давлат педагогика институти ва ТерДУ ўртасида профессор-ўқитувчи, талабалар алмашинуви, илмий ҳамкорлик бўйича ўзаро келишувга эришилди ҳамда меҳмонларга эсдалик совғалари топширилди.