Trulli Trulli Trulli Telefon: 0 (376) 221-74-55 E-mail: termizdu@umail.uz Trulli Trulli Trulli



Сув –бу ҳаёт шарбати

103 Views

Термиз давлат университетининг Табиий фанлар факультетида “Республиканинг олтита ҳудуди Қорақалпоғистон, Фарғона, Хоразм,Самарқанд, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида сув ва экология масалалари бўйича аҳоли хабардорлигини оширишга оид чора-тадбирлар” мавзусида семинар ўтказилди. Семинарда “Ўзбекистонда сув ва атроф-муҳит масалалари бўйича хабардорликни ошириш ҳамда ҳамкорликни ривожлантириш” лойиҳасининг вилоят бўйича консультанти Э.Жумаев, “Сувчи” жамоат бирлашмаси директорлар кенгаши раиси, лойиҳа раҳбари Т.Мажидов, лойиҳанинг экология бўйича мутахассиси А.Хўжақулов, “Экосан” халқаро жамоат фонди Сурхондарё вилояти бўлим бошлиғи Ш.Жўраев ва факультетнинг профессор-ўқитувчи ва талаба-ёшлари иштирок этишди. Дастлаб “Ўрмонзорга айланган Орол” номли видеофильм намойиш этилди. Шундан сўнг сўзга чиққанлар “Сув – бу ҳаёт шарбати”, “Қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологиялар”, “Орол инқирози ва уни юмшатиш” мавзуларида маърузалар ўқишди.
Маълумот ўрнида: Ушбу семинар Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё Минтақавий Экологик Марказининг Ўзбекистондаги филиали ҳамда Ўзбекистон сув ресурсларидан мукаммал фойдаланиш “Сувчи” жамоат бирлашмаси билан биргаликда Европа Иттифоқининг “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида сув ресурсларини барқарор бошқариш” дастурида белгиланган тадбирлар доирасида ўтказилди.

Main menu
Page Reader Press Enter to Read Page Content Out Loud Press Enter to Pause or Restart Reading Page Content Out Loud Press Enter to Stop Reading Page Content Out Loud Screen Reader Support