Trulli Trulli Trulli Telefon: 0 (376) 221-74-55 E-mail: termizdu@umail.uz Trulli Trulli Trulli



ТерДУда илмий салоҳиятни ошириш йўлидаги навбатдаги ҳаракат ( ОАК раиси ТерДУда)

245 Views

         Бугунги кунда мамлакатимизда мавжуд олий таълим муассасаларининг илмий салоҳиятини ошириш, рейтинг кўрсатгичини юксалтириш мақсадида олиб борилаётган сайи ҳаракатлар Термиз давлат университетида ҳам жонланган. Қабул кўрсатгичларининг ошиши сабаб университетда илмий салоҳиятни ошириш йўлида тинимсиз ҳаракатлар олиб борилмоқда. Сўнги 2 йил ичида олийгоҳда илмий даражага эга бўлаётган профессор-ўқитувчилар сони ҳам ошиб, ихтисослашган кенгашлар очилди. Мазкур ҳаракатларни жонланлантиришга амалий ёрдам бериш мақсадида Олий Аттестация Комиссия раиси Юсупов Аҳмадбек Тожиевич университетга ташриф буюриб, профессор-ўқитувчилар, доктарант ва илмий тадқиқотчилар билан учрашув ўтказди. Унда ОАК фаолиятидаги янгиликлар, диссертацияни расмийлаштириш талабларидаги ўзгаришлар, ихтисослашган Илмий Кенгашлар очиш талаблари каби мавзуларда йиғилганларга маълумотлар бериб ўтилди. Иштирокчилар томонидан берилган саволларга аниқ жавоблар берилиб, мавжуд муаммоларга шу ернинг ўзида ечим топилди. Савол жавоб тарзида ўтган учрашувда университетда бир нечта йўналиш бўйича ихтисослашган Илмий Кенгашлар очиш бўйича ОАК раиси томонидан аниқ тавсиялар берилди. Якунда  келгусида ҳам бу каби учрашувларни ўтказишга келишиб олинди.

photo_2019-11-09_20-39-50 (2)photo_2019-11-09_20-39-50photo_2019-11-09_20-39-51photo_2019-11-09_20-39-54 (2)photo_2019-11-09_20-39-54photo_2019-11-09_20-39-55photo_2019-11-09_20-39-52photo_2019-11-09_20-39-53

Main menu
Page Reader Press Enter to Read Page Content Out Loud Press Enter to Pause or Restart Reading Page Content Out Loud Press Enter to Stop Reading Page Content Out Loud Screen Reader Support