ТЕРДУГА БЎЛҒУСИ ТАЛАБАЛАР ТАШРИФ БУЮРИШДИ

24 Views

Термиз давлат университетида мактабларга методик ёрдам бериш ҳамда ўқув-тарбия жараёнларининг сифатини ошириш мақсадида “Мактаб-олий ўқув юрти” ҳамкорлиги йўлга қўйилган.

Шу муносабат билан университетга вилоятда мавжуд мактаблардаги ўқувчилар таклиф этилиб улар билан очиқ дарслар ўтказиш, университетдаги шарт-шароитлар билан таништириш, улар билан турли тадбир, давра суҳбатлари ўтказиш анъана тусини олмоқда. Бугун университетга Термиз туманидаги 29-умумтаълим мактабининг бир гуруҳ ўқувчилари ташриф буюришди. Уларга “Физика” кафедраси мудири А.Қосимов ҳамроҳлик қилди. Ўқувчи ёшлар дарс жараёнларида бевосита иштирок этишиб ўқув-лаборатория жиҳозлари билан яқиндан таништирилди. Саёҳат давомида ўқувчи-ёшлар ўзлари қизиқтирган саволларга бўлғуси устозларидан жавоблар олишди.

photo_2019-11-07_19-38-00 photo_2019-11-07_19-38-10 photo_2019-11-07_19-38-25 photo_2019-11-07_19-38-34

Page Reader Press Enter to Read Page Content Out Loud Press Enter to Pause or Restart Reading Page Content Out Loud Press Enter to Stop Reading Page Content Out Loud Screen Reader Support