283 Views
Польшанинг Гданьск университети “Инглиз тили ва назарий тилшунослик” кафедраси профессори Дорота Силвия Маевич Термиз давлат университетига ташриф буюрди. Дорота Силвия хоним университетлар ўртасида тузилган ҳамкорлик шартномасига асосан 2019 йил 2 ноябрдан 2020 йил 31 январгача Хорижий тил ва адабиёт (ингиз тили) ҳамда Филология ва тилларни ўқитиш (инглиз тили) таълим йўналишининг 3-босқич талабаларига амалий машғулотларни ўтади.
Маълумот ўрнида: Гданьск университети Польшадаги энг йирик олийгоҳлардан бири ҳисобланиб 1970 йилда ташкил этилган. Университетда ҳозирги кунда жами 29 минг нафар талаба-ёшлар ўқиб билим олишади.