Жорий йилнинг 11 сентябр куни Менглиев Шайдулла Абдусаломовичнинг 05.01.07 – Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи ихтисослиги бўйича “Қисилмайдиган ёпишқоқ суюқлик ҳаракатини спектрал-тўр методи ёрдамида моделлаштириш” мавзусидаги техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги DSc.27.06.2017.Т.07.01 Илмий кенгаш мажлисида бўлиб ўтган ҳамда, Ш.Менглиев физика-математика фанлари доктори Нормуродов Чори Бегалиевич раҳбарлигида диссертация ишини мувоффақиятли ҳимоя қилган эди. Бугун Менглиев Шайдулла Абдусаломовичга 05.01.07 – Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи ихтисослигидан техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини тасдиқловчи диплом топширилди.
234 Views