СИЗГА ТАЪЗИМ УСТОЗЛАР!

86 Views

Юртимизнинг барча жойларида бўлгани каби Ўқитувчилар ва мураббийлар кунининг шукуҳи Термиз давлат университетида давом этмоқда. Асосий байрамнинг давоми сифатида олийгоҳда профессор-ўқитувчилар, ишчи ходим ва талабалар учун дастурхон ёзилиб, байрам дастури ташкил этилди. Университет ҳовлисида жам бўлган устозларни университет ректори А.Тошқулов муборакбод этиб, соҳа ходимларининг кейинги фаолиятига омад тилади.

 Нуфузли меҳмонлар ва устоз-мураббийлар жам бўлган тадбирнинг бадиий қисмида олийгоҳнинг Санъатшунослик факультети талабалари томонидан тайёрланган устозларни мадҳ этувчи, уларга эҳтиром кўрсатувчи куй қўшиқлар янграб, гўзал  рақслар гулдастаси намойиш этилди.     

Ҳақиқатан ҳам, кўз нури ва қалб қўрини, бутун онгли ҳаётини ёш авлодга билим ва тарбия беришга, уларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида камол топтиришга бағишлаган, бир сўз билан айтганда, Ватанимизнинг эртанги кунининг пойдеворини яратаётган бу инсонларнинг олижаноб меҳнатига ҳар қанча таҳсин айтсак оз. Шодиёнада сўз олганлар ушбу жиҳатларни эътироф этиб ўтишди.

Тадбир давомида касбининг шарафидан юзи ёришган жонкуяр устоз-мураббийлар бир-бирларини байрам билан қутлаш баробарида, янграган куй-қўшиқларга хиромон рақсларга тушишди.

Шу куннинг ўзида 1000 нафар профессор-ўқитувчи ва  ишчи-ходимлар учун байрам дастурхони ёзилган бўлса, талабалар турар жойларида яшовчи 2000 нафар талаба-ёшларга ҳам ош тарқатилди.

Университетда байрам тадбирлари давом этмоқда.  

 

Байрамингиз муборак-азиз устозлар!

Ёш авлодга зиё нурини таратишдан асло чарчаманг!

photo_2019-10-05_15-32-39 photo_2019-10-05_15-32-56 photo_2019-10-05_15-32-59 photo_2019-10-05_15-33-02 photo_2019-10-05_15-33-05 photo_2019-10-05_15-33-08 photo_2019-10-05_15-33-11 photo_2019-10-05_15-33-14 photo_2019-10-05_15-33-18 photo_2019-10-05_15-33-21

Page Reader Press Enter to Read Page Content Out Loud Press Enter to Pause or Restart Reading Page Content Out Loud Press Enter to Stop Reading Page Content Out Loud Screen Reader Support