ДИЛДАГИ ГАПЛАР ЁҲУД – СЕНАТОР БИЛАН УЧРАШУВ

135 Views

Термиз шаҳридаги сўлим боғда, табиат қўйнида ўтказилган давра суҳбатини худди шундай атагимиз келди.
Вилоятдаги Олий таълим муассасаларининг энг иқтидорли, зукко ва билимли талаба-ёшлари бугунги учрашувга ўзгача кайфиятда келган бўлсалар, ажабмас. Чунки бу учрашув бошқача форматда, аввалгилариданда ноанъанавий тарзда ўтиши учрашув жойининг танланишидан ҳам маълум эди, назаримизда.Ёшларни мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш жараёнига кенг жалб этиш, ишлаб чиқилаётган ва қабул қилинаётган қонунлар мазмун-моҳиятини уларга етказиш, қолаверса, талаба-ёшларнинг кундалик ўқиш ва ишларидан ҳол-аҳвол сўраш, ўқиш жараёнларида юзага келаётган муаммоларни муҳокама қилиш, уларга ечим топиш, улар орасидан тадбиркорликка қизиқиши бўлган, ўз бизнес режа ва лойиҳаларига эга бўлган ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларга яқиндан ёрдам бериш мақсадида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси, ТерДу ректори А.Тошқулов, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сурхондраё вилояти кенгаши раиси Ш.Олимов ҳамда “Сурхон ёшлари” газетаси мухбири И.Шомировлар иштирок этишди.photo_2019-09-16_21-15-03Кутилганидек, учрашувда талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди ва бундай учрашувларнинг давом эттирилишини тадбир иштирокчиларидан сўраб қолишди.photo_2019-09-16_21-15-29

Page Reader Press Enter to Read Page Content Out Loud Press Enter to Pause or Restart Reading Page Content Out Loud Press Enter to Stop Reading Page Content Out Loud Screen Reader Support