ТАЛАБАЛИК БАХТИГА ЭРИШГАНЛАР

128 Views

ТерДУда 2019/2020 ўқув йилида талабаликка қабул қилинган талаба-ёшлар иштирокида “Талабаликка бағишлов” тадбири бўлиб ўтди. Дастлаб тадбирни университетнинг Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ш.Сатторов кириш сўзи билан очиб, йиғилганларни университет раҳбарияти номидан талабалик бахтига муяссар бўлиб турганликлари билан табриклади. 
Тинимсиз изланишлари, ўқиб билим олиши ва албатта, устозлари берган таълим-тарбия самараси ўлароқ энг юқори 177,0 балл тўплаб ўқишга кирган Тарих факультети талабаси Эсонқулов Абдумажидга барчанинг ҳаваси келиши табиий. Тадир аввалида унинг отаси Эсонқулов Баҳодирга сўз берилар экан, ҳар бир ота-она фарзандининг талабадек шарафли номга эга бўлиб, келажакда она ватан учун, дунё илм аҳлини лол қолдирувчи етук мутахассис бўлиб етишганини кўриши, орзулари ушалишининг бир бўлаги эканлигини таъкидлаб ўтди.
Байрам тантаналари куй-қўшиқ ва рақсларга уланиб кетди. Қувонарлиси, эндигина 1 курсга қабул қилинган иқтидор эгалари ўз санъат намуналари билан йиғилганларни ҳушнуд этишди.
Усмонали Салоҳиддинов: Мен Фарғона вилоятиданман. 167,4 балл тўплаб Термиз давлат университетининг Тарих факультети “Миллий ғоя ва маънавият асослари, ҳуқуқ” таълим йўналишига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиндим. Ўтган бир неча кун мобайнида ўтилган дарслар давомида бизга юқори малака ва салоҳиятга эга педагоглар мазмунли маърузалар қилишди. Мен ўз номимдан ва курсдошларим номидан университет раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар жамоасига самимий миннатдорчилик билдираман. Биз талабалар албатта ўз соҳамизнинг муносиб мутахассиси бўлишга, юқори марраларни эгаллашга ва жамоат ишларида фаоллик кўрсатишга ваъда берамиз.

Page Reader Press Enter to Read Page Content Out Loud Press Enter to Pause or Restart Reading Page Content Out Loud Press Enter to Stop Reading Page Content Out Loud Screen Reader Support